Ўзбекистонга хорижда васийликсиз қолган 11 нафар бола қайтарилди
Ўтган ҳафта давомида хорижда ота-онаси қарамоғисиз қолган 11 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди: уларнинг тўққиз нафари Россиядан ва икки нафари Қозоғистондан.

Ўзбекистонга ўтган ҳафта давомида хорижда ота-онаси қарамоғисиз қолган 11 нафар вояга етмаган фуқаро қайтарилди. Тўққиз нафар бола Россия Федерациясидан, яна икки нафари эса Қозоғистондан олиб келинди. Бу ҳақда Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги хабар бермоқда.
Болаларни қайтариш билан Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги ходимларидан иборат ишчи гуруҳ шуғулланди.
Ишлар Болалар омбудсмани кўмагида ҳамда тегишли хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Ўзбекистонга қайтарилганидан сўнг, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш учун зарур чоралар кўрилмоқда. Хусусан, саъй-ҳаракатлар болаларни оилавий муҳитга қайтариш, шунингдек, уларга зарур ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатишга қаратилган.
Қайтарилган вояга етмаганларнинг кейинги аҳволи ва уларнинг оилага мослашиши болаларнинг яшаш жойидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ижтимоий кузатувга олинади.

