Ўзбекистондан кўчиб кетиш камайиб, доимий яшаш учун кўчиб келаётганлар кўпайди
Хориждан доимий яшаш учун Ўзбекистонга кўчиб келаётганларнинг асосий қисми Россия, Қозоғистон ва Тожикистонга тўғри келмоқда. 2026-йилнинг январ-июн ойларида 580 нафар россиялик Ўзбекистонга кўчиб келган.

Ўзбекистондан кўчиб кетиш камайиб, доимий яшаш учун кўчиб келаётганлар кўпайди
2026-йил январ–июн ойларида хорижий давлатлардан Ўзбекистонга доимий яшаш мақсадида 1 649 киши кўчиб келган. Бу кўрсаткич 2025-йилнинг шу даврига нисбатан 976 нафарга ёки 2,5 баробарга ошган.
Хориждан доимий яшаш учун келганларнинг катта қисми Россия (580 нафар), Қозоғистон (362 нафар) ва Тожикистон (147 нафар) ҳиссасига тўғри келган. Яна 560 киши бошқа давлатлардан кўчиб келган.
Ҳудудлар кесимида:
- Тошкент шаҳрига — 1 089 нафар;
- Тошкент вилоятига — 269 нафар;
- Қорақалпоғистон Республикасига — 115 нафар;
- Навоий вилоятига — 31 нафар;
- Самарқанд вилоятига — 22 нафар;
- Хоразм вилоятига — 21 нафар;
- Сурхондарё вилоятига — 18 нафар;
- Сирдарё вилоятига — 15 нафар;
- Фарғона вилоятига — 15 нафар;
- Бухоро вилоятига — 13 нафар;
- Наманган вилоятига — 13 нафар;
- Жиззах вилоятига — 12 нафар;
- Андижон вилоятига — 11 нафар;
- Қашқадарё вилоятига — 5 нафар.
2026-йил январ–июн ойларида Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга доимий яшаш мақсадида 5 422 киши кўчиб кетган. Бу 2025-йилнинг мос даврига нисбатан 129 кишига ёки 2,3 фоизга кам.
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун асосан Қозоғистон, Россия, Корея каби давлатларга кўчиб кетишган.

