Ўзбекистондаги хусусий мактаблар ва олий ўқув юртларида профилактика инспекторлари пайдо бўлиши мумкин
Ўзбекистондаги нодавлат таълим ташкилотларида ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари ва инспектор-психологлари лавозимлари жорий этилиши мумкин. Ички ишлар вазирлиги тегишли лойиҳани жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Ҳужжатга кўра, хусусий олий ўқув yurtлари ўз ҳисобидан катта профилактика инспекторлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторларни ёллашлари мумкин бўлади. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларида эса […] бўйича инспектор-психологлар лавозимларини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Ўзбекистондаги хусусий мактаблар ва олий ўқув юртларида профилактика инспекторлари пайдо бўлиши мумкин
Ўзбекистондаги нодавлат таълим муассасаларида ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари ва инспектор-психологлари лавозимлари жорий этилиши мумкин. Тегишли лойиҳани Ички ишлар вазирлиги жамоатчилик муҳокамасига қўйди.
Ҳужжатга кўра, хусусий олий ўқув юртлари ўз ҳисобидан катта профилактика инспекторлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторларни ёллашлари мумкин бўлади. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларида вояга етмаганлар ишлари бўйича инспектор-психологлар лавозимларини жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Уларнинг вазифаси ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликлар, зўравонлик, буллинг, гиёҳвандлик ва экстремистик ғоялар тарқалишининг олдини олишдан иборат бўлади. Бундан ташқари, инспекторлар педагоглар, психологлар ва ота-оналар билан биргаликда хавф гуруҳидаги болалар билан профилактик ва психологик ишларни олиб борадилар.
Лойиҳада махсус тадбирлар назарда тутилган. Улар давомида узурли сабабларсиз дарсларни қолдирадиган, тунда ота-оналарисиз кўнгилочар масканларда бўладиган ёки дарс вақтида жамоат жойларига ташриф буюрадиган мактаб ўқувчиларини аниқлаш режалаштирилмоқда. Олий ўқув юртларида инспекторлар тақиқланган буюм ва моддаларнинг олиб кирилиши, шунингдек, экстремистик ғоялар тарқалишининг олдини оладилар.
Бундан ташқари, улар суицидлар профилактикаси, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва ўқувчиларнинг бўш вақтини ташкил этишда иштирок этадилар. Хусусий олий ўқув юртларида, шунингдек, талабаларнинг ётоқхоналар ва ижарага олинган хонадонларда яшаш шароитларини текшириш режалаштирилмоқда.
Лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамаси 3 ноябргача давом этади.

