Маҳаллий

Ўзбекистондаги иккита яширин босмахонадан 26 мингдан ортиқ диний китоб мусодара қилинди

Ўзбекистондаги иккита яширин босмахонадан 26 мингдан ортиқ диний китоб мусодара қилинди

Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида диний адабиётлар зарур рухсатномаларсиз чоп этилган иккита ноқонуний босмахона аниқланди. Бинолардан бирида ҳуқуқ-тиртибот ходимлари юз минглаб пиротехника буюмларини ҳам топишди.

Биринчи босмахона Фарғона вилоятининг Бувайда туманида аниқланди. Давлат хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, уни маҳаллий 40 ёшли фуқаро қариндошлари билан бирга ташкил этган. Улар тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз диний китоблар чиқаришган.

Опеpатив тадбирлар давомида бинодан 17,5 минг дона тайёр китоб, 500 килограммдан ортиқ матбаа маҳсулотлари учун тайёрламалар, шунингдек, китобларни чоп этиш ва елимлаш учун тўртта ускуна мусодара қилинди. Бундан ташқари, у ерда 216 минг дона пиротехника буюми топилди.

Яна бир ноқонуний босмахона пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида топилди. У ердан ноқонуний равишда чоп этилган 8,5 мингдан ортиқ диний адабиёт нусхалари мусодара қилинди. Бино маҳаллий фуқарога тегишли бўлган.

Ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан текширувлар олиб борилмоқда. Алоқадор шахсларнинг эҳтимолий жавобгарлиги ҳақидаги тафсилотлар очиқланмаяпти.

Аввалроқ Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ҳуқуқ-тартибот ходимлари қалбаки купюралар тайёрланган яширин босмахонани аниқлаган эдилар.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.