Ўзбекистонда янги «Ҳалқа» нимстацияси ва узунлиги 285 км бўлган ЭТЛ қурилиши якунланди
Сирдарё ва Тошкент вилоятларида электр энергиясини узатиш тизимини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳа доирасида қурилиш ишлари якунланди. Жаҳон банки иштирокида амалга оширилган лойиҳанинг умумий қиймати 171,4 миллион долларни ташкил этди. Керaкли объектлардан бири кучланиши 500 кВ ва қуввати 1602 МВА бўлган янги «Ҳалқа» подстанцияси бўлди. Бундан ташқари, кучланиши 220 ва 500 кВ бўлган ҳаво электр узатиш тармоқлари қурилди […]

Ўзбекистонда янги «Ҳалқа» подстанцияси ва умумий узунлиги 285 км бўлган электр узатиш тармоқлари қурилиши якунланди
Сирдарё ва Тошкент вилоятларида электр энергиясини узатиш тизимини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳа доирасидаги қурилиш ишлари якунланди. Жаҳон банки иштирокида амалга оширилган лойиҳанинг умумий қиймати 171,4 миллион долларни ташкил этди.
Кучланиши 500 кВ ва қуввати 1602 МВА бўлган янги «Ҳалқа» подстанцияси асосий объектлардан бирига айланди. Бундан ташқари, умумий узунлиги 285 километр бўлган 220 ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари барпо этилди.
Хусусан, 220 кВ кучланишли 213 километр ва 500 кВ кучланишли 72 километр тармоқ тортилди.
Ҳозирда мутахассислар янги объектларни Ўзбекистоннинг Ягона электр энергетика тизимига улаш бўйича ишларни олиб бормоқда, ускуналарни созлашни бажармоқда ва инфратузилмани фойдаланишга топширишга тайёрламоқда.
Лойиҳанинг амалга оширилиши миллий энергия тизимининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, электр энергиясини тақсимлаш самарадорлигини ва электр тармоқларининг янада барқарор ишлашини таъминлаш имконини беради.
Янги инфратузилма электр энергияси истеъмолининг ҳар йилги ўсиши фонида алоҳида аҳамиятга эга. У, шунингдек, янги генерация қилувчи қувватларни улаш ва ҳудудлар ўртасида юкламани мақбул тақсимлаш учун қўшимча имкониятлар яратади.
Шу тариқа, «Ҳалқа» подстанцияси ва юқори кучланишли тармоқлар қурилишининг якунланиши мамлакат энергетика инфратузилмасини мустаҳкамлашнинг муҳим босқичи бўлади.

