Маҳаллий

Ўзбекистонда Uzbek Gift Contest танлови давом этмоқда: ғолиблар 20 млн сумдан оладилар

«Uzbek Gift Contest» кўрик-танловининг иккинчи босқичи учун аризалар қабули давом этмоқда. Танлов Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан «Ҳунарманд» уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ўзбекистонда Uzbek Gift Contest танлови давом этмоқда: ғолиблар 20 млн сумдан олади

«Uzbek Gift Contest» кўрик-танловининг иккинчи босқичи учун аризалар қабули давом этмоқда. Танлов ташкилотчилари Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси, «Ҳунарманд» уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси ҳисобланади.

Лойиҳанинг мақсади — миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини замонавий туристик эсдалик совғалари сифатида оммалаштириш, ҳудудлардаги усталарнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда туристлар учун ихчам, сифатли ва ҳамёнбоп эсдалик совғалари намуналарини яратишдан иборат.

Танловнинг иккинчи босқичи ҳунармандлар ўртасида ўтказилмоқда. Усталар биринчи босқичда ғолиб чиққан 10 та эскиз ва дизайн асосида амалий эсдалик маҳсулотларини тайёрлашлари керак.

Ҳунарманд ўз йўналишини инобатга олган ҳолда, ўз ижодий ғоясига кўра маҳсулотни, жумладан хомашё, ранг ва бошқа хусусиятларини бойитиши мумкин.

Иштирокчилар онлайн платформа орқали рўйхатдан ўтишлари ҳамда жорий йилнинг 10 ноябрига қадар ўз танлов маҳсулотларини «Ҳунарманд» уюшмасининг ҳудудий бошқармаларига тақдим этишлари мумкин.

Якуний баҳони ҳакамлар ҳайъати беради. Келиб тушган барча аризалар орасидан энг яхши 10 та маҳсулот ғолиб деб топилади ва уларнинг ҳар бири 20 млн сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади.

Бундан ташқари, Туризм қўмитаси ва «Ҳунарманд» уюшмаси ғолибларга маҳсулотларни онлайн-маркетплейслар ва платформаларга олиб чиқишда, 3 ойгача бўлган муддатга SMM, таргетолог ва маркетингнинг бошқа йўналишлари бўйича зарур мутахассисларни жалб қилишда, уларнинг хизмат ҳақи ва қўшимча харажатларини белгиланган тартибда қоплаб беришда, шунингдек, янги маҳсулотларни оммалаштириш ва экспортга чиқишда кўмаклашади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.