Маҳаллий

Фан олимпиадаси ғолиблари Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилади

Ўзбекистонда республика ва вилоят даражасидаги фан олимпиадалари ҳамда спорт мусобақалари ғолиблари “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмалари билан рағбатлантирилади. Ҳукуматнинг тегишли қарори билан мазкур тартиб тасдиқланди.

Фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчилар Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш имкониятига эга бўладилар.

Ҳукуматнинг 2026-йил 24-июлдаги 406-сонли қарори билан "Таълим ва спорт йўналишлари бўйича ўтказиладиган фан олимпиадаси ва спорт мусобақаси ғолибларини "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат" йўлланмасини тақдим этиш орқали рағбатлантириш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди.

Ушбу низомга кўра, республика босқичида ғолиб чиққан ўқувчи-ёшларга Ўзбекистоннинг туристик объектларига 3 кунлик саёҳат йўлланмаси берилади. Вилоят босқичи ғолиблари эса бошқа вилоятлардаги туристик масканларга 2 кунлик саёҳат қилиш имкониятига эга бўладилар.

Саёҳат тадбирлари бошланишидан камида 10 кун олдин йўлланма эгаларига саёҳат санаси ва манзили ҳақида маълумот берилади.

Йўлланма доирасида транспорт хизмати, яшаш ва овқатланиш, экскурсиялар, гид хизмати, туристик объектларга кириш чипталари ҳамда саёҳат суғуртаси билан боғлиқ барча харажатлар ташкилотчилар томонидан қопланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.