Маҳаллий

Ўзбекистонда таълим бошқаруви энди қандай ташкил этилади?

Сўнгги бир ҳафтада таълим соҳаси бошқарувида қатор ўзгаришлар рўй берди. Kun.uz давлат идораларининг бу соҳадаги вазифалари эндиликда қандай бўлишига аниқлик киритди.

Ўзбекистонда таълим бошқаруви энди қандай йўлга қўйилади?

Маълум бўлишича, таълим соҳасидаги вазифалар қисқача қуйидагича тақсимланган:

Таълим ва фан вазирлиги кундалик фаолият ҳамда ташкилий ишлар учун масъул бўлади. Таълим сифати, янги мактаблар, болалар боғчалари ва университетлар қурилиши, шунингдек, тарбия жараёни ва болалар манфаатларини ҳимоя қилиш вазирлик ваколатида қолади.

Таълимни ривожлантириш маркази таълим лабораторияси сифатида ишлайди. Марказ мутахассислари дарсликлар, ўқув қўлланмалари, дастурлар ва методикаларни ишлаб чиқади, кейин уларни амалиётга татбиқ этади, мониторинг олиб боради ва такомиллаштиради.

Зафар Ҳошимов бощилигидаги гуруҳ мамлакатдаги ўн мингта мактабнинг тузилмасини таҳлил қилади. Таълим сифати ва тузилмасини яхшилаш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш мақсадида ички бизнес-жараёнлар ўрганилади ҳамда тизимдаги муаммо ва камчиликлар аниқланади.

Президент Администрацияси эса глобал масалалар — таълим соҳасида стратегия ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва умумий сиёсатни юритиш билан шуғулланади.

Аввалроқ Эркинжон Турдимов Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари – таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.