Ўзбекистонда стартаплар инвесторлари учун солиқ имтиёзи тасдиқланди
Ўзбекистонда «Стартап-инвестор» мақомига эга инвесторлар стартап-лойиҳалардаги улушларни сотишда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади. Шарт — улушларга камида три йил эгалик қилиш. Ушбу чора Президентнинг 2026 йил 27 августдаги тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш тўғрисидаги ПФ-175-сон Фармонида кўзда тутилган. «Стартап-инвестор» мақомини пул тиккан жисмоний шахслар олишлари мумкин бўлади […]

Ўзбекистонда стартап инвесторлари учун солиқ имтиёзи тасдиқланди
Ўзбекистонда «Стартап-инвестор» мақомига эга инвесторлар стартап-лойиҳалардаги улушларини сотганда жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан озод этилади. Улушга камида уч йил эгалик қилиш бунинг шарти ҳисобланади.
Ушбу чора Президентнинг 2026 йил 27 августдаги «Тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотда белгиланган вазифаларни амалга ошириш тўғрисида»ги ФФ-175-сон Фармонида назарда тутилган.
«Стартап-инвестор» мақомини Стартап-экотизимининг ягона электрон платформасида рўйхатдан ўтган стартапларнинг устав капиталига маблағ киритган жисмоний шахслар олишлари мумкин бўлади. Инвестициялар, шу жумладан, SAFE ёки конвертация қилинадиган қарз шартномалари бўйича амалга оширилиши мумкин.
Имтиёз улушларга 36 ойдaн кам эгалик қилган инвесторларга татбиқ этилмайди.

