Ўзбекистонда стартап-лойиҳаларнинг «Демо-куни» бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан стартап-лойиҳаларни йирик ишлаб чиқариш кластерларига тақдим этишга қаратилган «Демо-кун» тадбирини ўтказди.

Ўзбекистонда стартап-лойиҳаларнинг «Демо-куни» бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан йирик ишлаб чиқариш кластерларига стартап-лойиҳалар тақдимотига бағишланган «Демо-куни» тадбирини ташкил этди.
Тадбир «Ўзбекистон стартап экотизимини ривожлантириш ва янги яратилаётган механизмлар доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, йирик кластерларга стартап-лойиҳаларни тақдим этиш» мавзусига бағишланди.
«Демо-куни»нинг асосий вазифаси маҳаллий стартап-компаниялар ва йирик ишлаб чиқариш кластерлари ўртасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, ишлаб чиқаришга инновацион ғояларни жорий этиш, шунингдек, истиқболли лойиҳаларга инвестицияларни жалб қилишдан иборат бўлди.
Тадбир давомида 40 га яқин стартап-лойиҳа муаллифлари инвесторлар ва йирик бизнес вакилларига ўзларининг инновацион ишланмалари ва бизнес-ғояларини тақдим этдилар. Тадбирда жами 60 га яқин киши, жумладан: инвесторлар; венчур фондлари вакиллари; йирик ишлаб чиқариш кластерлари раҳбарлари; тадбиркорлар иштирок этди.
Тақдимотлар якунларига кўра, инвесторлар ва кластерлар вакиллари истиқболли лойиҳалар билан атрофлича танишиб, уларни молиялаштириш, ишлаб чиқаришга жорий этиш, шунингдек, келгусидаги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдилар.
«Демо-куни» стартап-лойиҳалар муаллифлари, инвесторлар ва йирик ишлаб чиқариш кластерлари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот майдонига айланди.
Тадбир доирасида инновацион ишланмаларни амалиётга жорий этиш ва истиқболли стартапларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.
Умуман олганда, тадбир Ўзбекистон стартап экотизимини ривожлантириш, инновацион лойиҳаларни йирик бизнес билан боғлаш, шунингдек, стартап-ташаббусларни молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган амалий ташаббуслардан бири бўлди.

