Ўзбекистонда Қирғизистонга чиқиб кетаётган ҳайдовчидан яшириб қўйилган 34 минг доллар топилди
Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара божхона постида Ўзбекистондан Қирғизистонга чиқиб кетаётган Volvo автомобили ҳайдовчисининг қўл сумкаси ва кийимининг ички чўнтакларига яширилган 34 минг АҚШ доллари борлиги аниқланди.

Ўзбекистонда Қирғизистонга йўл олган ҳайдовчидан яшириб қўйилган 34 минг доллар топилди
Андижон вилояти Божхона бошқармасининг расмий ахборот каналида хабар берилишича, ҳуқуқбузарлик пост ходимлари томонидан чегара вакиллари билан ҳамкорликда божхона назорати давомида аниқланган. Оғзаки сўров пайтида ҳайдовчи ушбу пул маблағлари ҳақида маълум қилмаган ва улар белгиланган тартибда декларацияланмаган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

