Ўзбекистондан 64 минг долларни пайпоғи ичида олиб чиқмоқчи бўлган фуқаро ушланди
Андижондаги “Дўстлик” чегара божхона постида Қирғизистонга чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаронинг пайпоғидан декларацияда кўрсатилмаган 64 минг доллар топилди. Валюта вақтинча сақловга олинди, ҳолат юзасидан суриштирув бошланди.

Ўзбекистондан 64 минг долларни пайпоғи ичида олиб чиқмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди
Андижондаги “Дўстлик” чегара божхона постида Қирғизистонга чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаронинг пайпоғидан декларацияда кўрсатилмаган 64 минг доллар топилди.
Маълум қилинишича, фуқаро Ўзбекистондан Қирғизистонга чиқиш мақсадида “Чиқиш пиёда” йўналишининг яшил йўлаги орқали ҳаракатланган. У божхона назорати ва шахсий кўрикдан ўтказилган.
Текширув чоғида фуқаронинг декларациясида қайд этилмаган, яширин тарзда олиб чиқилаётган хорижий валюта маблағлари борлиги аниқланган. 64 минг доллар фуқаронинг пайпоғи ичига яширилган ҳолда олиб чиқилаётган бўлган.
Маблағ белгиланган тартибда вақтинча сақловга олинган. Ҳолат юзасидан ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қўшни давлатнинг 2 нафар фуқароси пулларни оёқларига яшириб ўтмоқчи бўлганида ушланган.

