Маҳаллий

Ўзбекистонда педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги янги давлат мукофоти таъсис этилди. Видео

Ўзбекистонда педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги янги давлат мукофоти таъсис этилди. Видео

Ўзбекистонда таълим тизимининг барча бўғинларидаги илғор педагогларни рағбатлантириш мақсадида Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти жорий этилди.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев касб байрами арафасида ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда маълум қилди.

Давлат раҳбари илгари педагоглар учун бундай махсус давлат мукофоти мавжуд бўлмаганини таъкидлади.

"Ушбу мукофотни ўзбек миллий педагогикасига асос солган жадид бобомиз Абдулла Авлоний номи билан аташни таклиф қиламан", – деди Президент.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.