Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг 72,5 фоизи аёллар - қайси ҳудудда устозлар кўп?
Ўзбекистонда 2025-2026 ўқув йили бошида мактаб ўқитувчилари сони 577,7 минг нафарни ташкил этган. Уларнинг 72,5 фоизи аёллар бўлиб, энг кўп ўқитувчи Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида фаолият юритган.

Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг 72,5 фоизи аёллар — қайси ҳудудда устозлар кўп?
Миллий статистика қўмитаси берган маълумотга кўра, умумий ўрта таълим ташкилотларидаги ўқитувчилар сони 2024-2025 ўқув йилига нисбатан 12,8 минг нафарга, яъни 2,3 фоизга ошган. Ҳисоб-китобга ўриндошлик асосида ишлайдиган ўқитувчилар киритилмаган.
Ўқитувчиларнинг 418,8 минг нафари аёллар, 158,9 минг нафари эркаклар. Уларнинг жами ўқитувчилар сонидаги улуши мос равишда 72,5 ва 27,5 фоизни ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари етакчилик қилмоқда — ҳар иккала ҳудудда 65,1 минг нафардан ўқитувчи фаолият юритган. Кейинги ўринда 60,6 минг нафар ўқитувчи билан Фарғона вилояти қайд этилган.

