Маҳаллий

Ўзбекистонда Маълумотларни бошқариш комиссияси тузилади

Комиссия 1-декабргача давлат органлари ва ташкилотларидаги маълумотларни бошқариш тизимларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, маълумотларни бошқариш бўйича ягона ёндашувни шакллантириши керак. 2027-йил 1-июлгача Миллий маълумотлар платформасини ишга тушириш режалаштирилган.

Ўзбекистонда Маълумотларни бошқариш комиссияси ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда миллий статистика тизимини 2030-йилгача ривожлантиришга қаратилган режалар муҳокама қилинди.

Ушбу режалар доирасида тадбиркорларнинг ҳисобот юкини 20 фоизга камайтириш, маъмурий ва муқобил маълумот манбалари сонини 1,7 баробарга ошириш, уларни қайта ишлаш вақтини 20 фоизга, харажатларни эса 25 фоизга қисқартириш кўзда тутилган.

Маълумотларни бошқаришда ягона ёндашувни шакллантириш мақсадида вазирлик ва идоралар иштирокида Маълумотларни бошқариш комиссиясини тузиш таклифи илгари сурилди.

Комиссия жорий йилнинг 1-декабрига қадар давлат органлари ва ташкилотларидаги маълумотларни бошқариш тизимларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказади. Шунингдек, 2027-йил 1-майгача уларни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлайди.

2027-йил 1-июлга қадар Миллий маълумотлар платформасини ишга тушириш режалаштирилган. Бу платформа маълумотларни ягона тизимга интеграция қилиш, уларнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, таҳлил қилиш ва замонавий рақамли хизматларни ривожлантиришга хизмат қилади.

Бундан ташқари, Очиқ маълумотлар билан ишлаш бўйича лойиҳа офисини ташкил этиш ва давлат идоралари учун “Очиқ маълумотлар рейтинги”ни жорий этиш таклиф қилинди.

Статистика соҳасида кадрлар тайёрлаш ва тадқиқотларни кенгайтириш мақсадида Маълумотларга асосланган бошқарув мактабини ташкил этиш кўзда тутилган. Ушбу мактабда давлат идоралари, бизнес, статистика органлари, оммавий ахборот воситалари, тадқиқотчилар ва талабалар учун маълумотларни бошқариш, бизнес-таҳлил, сунъий интеллект, маълумотлар журналистикаси ва визуализация бўйича ўқув дастурлари йўлга қўйилади.

Миллий статистика тизимида рақамли технологиялардан фойдаланиш ҳам кенгайтирилади. 2027-йил 1-июлга қадар статистик маълумотлар сунъий интеллект тизимлари ўқий оладиган форматларда эълон қилинади. Статистик кўрсаткичларни таққослаш ва чуқур таҳлил қилиш имконини берувчи сунъий интеллект агентлари жорий этилади. 2027-йил якунига қадар аҳоли, демография, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва ҳудудий ривожланишга оид маълумотлар геофазовий рақамли хариталарда акс эттирилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.