Маҳаллий

ФАО мутахассислари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги статистикасини ўрганадилар

Жорий йилнинг 17 август куни БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) эксперти Мариана Тотева ҳамда ташкилотнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий статистиги Расмия Алиева Миллий статистика қўмитасига ташриф буюрди.

ФАО мутахассислари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги статистикасини кўриб чиқишмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) экспертлари Мариана Тотева ва ташкилотнинг Европа ҳамда Марказий Осиё бўйича минтақавий статистиги Расмия Алиева жорий йилнинг 17-август куни Миллий статистика қўмитасига ташриф буюришди.

Ушбу ташрифнинг асосий мақсади қишлоқ хўжалиги статистикаси бўйича мавжуд маълумотлар ва методологияларни ўрганиш, уларни солиштириш, шунингдек, йиллик қишлоқ хўжалиги статистикасида интеграциялашган ва модулли ёндашувларни такомиллаштиришдан иборат.

Ташриф доирасида 18-август куни Миллий статистика қўмитаси раиси Б. Ҳамраев, марказий аппарат масъул ходимлари ва ФАО экспертлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ва мунтазам статистика кузатувлари доирасида шакллантирилган маълумотларни ўзаро таққослаш, улар ўртасидаги номувофиқликларни аниқлаш ва келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги статистикасида қўлланиладиган тушунча, таъриф, тасниф ва методологияларни уйғунлаштириш, маълумотларнинг ўзаро изчиллиги, аниқлиги ва давомийлигини таъминлаш юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот давомида маълумотларни мувофиқлаштириш бўйича халқаро тажриба ва методологик ёндашувларни миллий статистика амалиётига жорий этиш ҳамда кейинги чора-тадбирларни белгилаб олиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

ФАО экспертларининг Миллий статистика қўмитасига ташрифи 21-августга қадар давом этади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.