Маҳаллий

Ўзбекистонда жорий ҳафтада илиқ об-ҳаво сақланиб қолади

Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон бўйича кам булутли ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Айрим тоғли ҳудудларда ҳамда 24−25 сентябрь кунлари Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли кучсиз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат +27…+32, жанубда эса +35…+37 даражани ташкил этади.

Ўзбекистонда шу ҳафтада илиқ об-ҳаво сақланиб қолади

Жорий иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида кам булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши прогноз қилинмоқда.

Фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида, шунингдек, 24−25 сентябрь кунлари Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли кучсиз ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечаси +13…+18 даража, кундузи +27…+32 даража, жанубда +35…+37 даражагача атрофида бўлади.

Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади.

Тошкентда кам булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан булутли об-ҳаво кутилмоқда, ёғингарчилик бўлмайди.

Ҳарорат кечаси +15…+18 даража, кундузи +29…+32 даража, 25 сентябрда эса +27…+29 даража бўлади.

Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.