Маҳаллий

Ўзбекистонда дори воситаларини белгиланган нархлардан юқори нархларда сотиш ҳолатлари аниқланди

Ўзбекистонда дори воситаларини белгиланган нархлардан бир неча баробар юқори нархларда сотиш ҳолатлари аниқланди, деб хабар берди Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси. Айрим ҳолатларда фарқ деярли олти баробарга етган. Қонунбузарликлар «сирли харидор» тадбирлари давомида аниқланди.

Ўзбекистонда дори воситаларини белгиланган нархлардан юқори нархларда сотиш ҳолатлари қайд этилди

«SHUNQORLAR» МЧЖ дорихонасида «ПОЛИМИК® блистеры №10 (1x10)» препарати белгиланган 12 837,18 сўм ўрнига 70 000 сўмдан, яъни белгиланган қийматидан 5,5 баравар қиммат сотилган. «КОНВУЛЕКС® Капли для приема внутрь 300 мг/мл» препарати белгиланган 66 481 сўм ўрнига 395 000 сўмдан — белгиланган қийматидан деярли олти баравар юқори нархда реализация қилинган.

Қорақамиш 2/5 массивидаги «MUNO FARM» МЧЖ дорихонасида «СТИМУЛОТОН Таблетки, покрытые оболочкой 50 мг, блистеры №30 (3x10)» препарати белгиланган 50 666,17 сўм ўрнига 295 000 сўмдан таклиф этилган — бу ҳам деярли олти баравар қиммат демакдир.

«CITY FARM» МЧЖ дорихоналарида «БАКТАМЕД 3,5 мл ампулы» препарати белгиланган 18 849,43 сўм ўрнига 63 000 сўмдан — 3,3 баравар юқори нархда сотилган. Бундан ташқари, «НО-ШПА® 40 мг/2 мл ампулы №25» препаратининг белгиланган нархдан юқори сотилиши аниқланган.

«HOSIL FARM» МЧЖ дорихонасида «Лантус® СОЛОСТАР® 100 ЕД/мл 3 мл №5 (1x5)» препарати 190 000 сўмдан сотилган. Ваҳоланки, 20 фоизлик устамани ҳисобга олган ҳолда белгиланган нарх 115 173,3 сўмни ташкил этган. «СЛИДЕРОН Таблетки 16, блистеры №20 (2x10)» препарати белгиланган 115 677,1 сўм ўрнига 349 000 сўмдан — тахминан уч баравар қиммат сотилган.

«AMIR FARM TRADE» МЧЖ дорихонасида «БАКТАМЕД 0,5% 3,5 мл ампулы» белгиланган 18 849,43 сўм ўрнига 32 000 сўмдан сотилган. Шу тариқа, устама рухсат этилган 20% ўрнига 100% ни ташкил этган.

«FERUZA NUR MED» МЧЖ дорихонасида «ПОЛИМИК® блистеры №10 (1x10)» белгиланган 12 837,18 сўм ўрнига 62 000 сўмдан — деярли беш баравар қиммат сотилган.

«НО-ШПА® 40 мг/2 мл ампулы №25» препаратининг белгиланган нархдан юқори сотилиши «LEADER PHARMGROUP» ХК, «PHARM S GOLDEN» МЧЖ ва «RUSLAN BUYUK FARM» МЧЖ дорихоналарида ҳам аниқланган.

Аниқланган фактлар бўйича идора томонидан белгиланган тартибда тегишли кўрсатмалар берилди. Бундан ташқари, лицензия талабларига риоя этилиши қисмини кўриб чиқиш учун ваколатли органга сўровнома юборилди.

Қўмита дори воситаларининг белгиланган нархларига риоя этилишини назорат қилиш мақсадида «сирли харидор» тадбирларини тизимли равишда ўтказишда давом этишини маълум қилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.