Ўзбекистонда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбодлик қамоқ жазоси ҳақида таклифлар тайёрланди
Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева қонунчиликни ўзгартириш бўйича тайёрланган таклифлар ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда у Instagram’да ёзиб қолдирди. Таклифлардан бири — болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини жорий этишдир. Мирзиёеванинг сўзларига кўра, агентлик масъул идоралар билан биргаликда ушбу ва бошқа ўзгартиришлар устида бир неча ой давомида иш олиб борган. Шунингдек, жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда […]

Ўзбекистонда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбодлик қамоқ жазосини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрланди
Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда у Instagram’да ёзиб қолдирди.
Таклифлардан бири — болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилашдир. Мирзиёеванинг сўзларига кўра, агентлик масъул идоралар билан биргаликда ушбу ва бошқа тузатишлар устида бир неча ой давомида иш олиб борган.
Шунингдек, ота-оналарнинг болаларга ғамхўрлик қилмаганлиги учун жавобгарлигини кучайтириш таклиф этилмоқда. Педагоглар учун эса зўравонлик ва камситиш учун жавобгарликни қатъийлаштириш исталяпти.
Бундан ташқари, жабрланган болаларга тергов ва суднинг ҳар бир босқичида юридик ёрдам ва ҳимояни таъминлаш таклиф қилинмоқда. Тайёрланган таклифлар аллақачон кўриб чиқиш учун юборилган.

