Шаҳноза Мирзиёева: Беш ёшли қизалоқнинг оиласи бошқа шаҳарга кўчиб ўтади
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосарининг маълум қилишича, оилага фамилияни ўзгартириш масаласида ҳам амалий

Шаҳноза Мирзиёева: Беш ёшли қизалоқнинг оиласи бошқа шаҳарга кўчиб ўтади
Наманганда беш ёшли қизалоқ билан боғлиқ оғир фожиа содир бўлгач, Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вазиятни ўз назоратига олган.
Унинг айтишича, ҳодисанинг илк кунлариданоқ агентлик мутахассислари ва психологлари қизалоқ ҳамда унинг онаси билан ишламоқда. Оилага ушбу оғир вазиятни енгиб ўтиши учун зарур ижтимоий ва психологик ёрдам кўрсатилмоқда.
«Оила бошқа шаҳарга кўчиб ўтади. Улар уй-жой ва зарур реабилитация хизматлари билан таъминланади. Оилага тўлиқ ижтимоий ёрдам кўрсатилади. Хусусан, қизалоқнинг онасига ўқишини давом эттириш ва ишга жойлашишида кўмак берилади», — деди Шаҳноза Мирзиёева.
Унинг маълум қилишича, зарурат туғилганда оилага фамилияни ўзгартириш масаласида ҳам амалий ёрдам берилади. Ушбу чоралар асосий мақсади қизалоқ ва унинг яқинларини хавфсиз муҳитга олиб чиқиш, уларга янги ҳаёт бошлаши учун зарур шароит яратишдан иборат.
Мазкур масала Президент Администрацияси томонидан ҳам алоҳида назоратга олинган. Воқеанинг дастлабки кунлариданоқ тегишли давлат идоралари ва масъул тузилмалар жараёнга жалб этилган.
«Мазкур жиноят асло жазосиз қолмайди», — деди Шаҳноза Мирзиёева.
Ҳозирда энг муҳим вазифа жабрланган боланинг хавфсизлигини таъминлаш, унинг руҳий ҳолатини тиклаш ва оиласини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат. Шу билан бирга, жиноят юзасидан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиши кутилмоқда.

