Маҳаллий

Ўзбекистонда битирувчиларнинг сифат индекси жорий этилади. Баҳолашда нималар ҳисобга олинади?

Ўзбекистонда битирувчилар сифати индекси жорий этилади. Баҳолашда нималар ҳисобга олинади?

Ўзбекистонда олий таълим муассасалари фаолиятини битирувчилари қанчалик тез иш топаётгани, уларнинг бандлиги қанчалик барқарорлиги ва қанча даромад олаётганига қараб баҳолаш имконини берувчи «Битирувчилар сифати индекси»ни ҳисоблаш тартиби тасдиқланди. Баҳолаш якунларига кўра, энг юқори кўрсаткичларга эга бўлган 20 та олий таълим муассасаси ҳар йили 500 миллион сўм миқдорида молиявий қўллаб-қувватланади.

Тегишли идоравий ҳужжат Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 31 октябрда рўйхатдан ўтказилди.

Янги қоидаларга кўра, индекс тўртта кўрсаткич бўйича ҳисобланади: битирувчиларнинг ишга жойлашиш тезлиги, барқарор бандлик даражаси, ўртача ойлик даромад ва бандлик категорияси.

Ҳисобот даври 12 ой — 1 июлдан кейинги йилнинг 30 июнигача бўлган муддат ҳисобланади.

Ижтимоий реестрга киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадаги битирувчилар учун алоҳида шартлар назарда тутилган. Улар учун ишга жойлашиш тезлиги ва бандлик категориясини ҳисоблашда максимал оширувчи коэффициентлар қўлланилади. Бундан ташқари, бундай битирувчиларнинг барқарор бандлигини баҳолашда улар барқарор иш билан таъминланган деб ҳисобга олинади.

Агар битирувчи бир вақтнинг ўзида бир нечта тоифага тегишли бўлса, индексни ҳисоблашда назарда тутилган энг юқори оширувчи коэффициент қўлланилади.

Индексни жорий этиш президентнинг 2026 йил 10 апрелдаги фармонида назарда тутилган.

Буйруқ лойиҳасида, шунингдек, тўпланган балларга қараб олий таълим муассасаларини учта даражага бўлиш назарда тутилган. Янги тизим 2027 йил 1 январдан кучга кириши мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.