Ўзбекистонда бепул балиқ овлаш бекор қилинмайди: Fisherman ID нимани ўзгартиради
Fisherman ID жорий этилиши умумий фойдаланишдаги сув ҳавзаларида бепул балиқ овлашни бекор қилмайди, деб хабар берди Балиқчиликни ривожлантириш маркази. Фуқаролар аввалгидек рухсат этилган воситалар билан 5 кг гача балиқни бепул овлашлари мумкин бўлади. Янги тизим ташкиллаштирилган ҳаваскорлик ва спорт балиқчилиги учун мўлжалланган. У орқали сув ҳавзасини танлаш, шартлар ва нархларни билиш, бўш жойларни текшириш ва уларни банд қилиш мумкин бўлади. Тўловдан сўнг фойдаланувчи олади […]

Ўзбекистонда бепул балиқ овлаш бекор қилинмайди: Fisherman ID нимани ўзгартиради
Fisherman ID тизимининг жорий этилиши умумий фойдаланишдаги сув ҳавзаларида бепул балиқ овлаш бекор қилинишини англатмайди, деб хабар берди Балиқчиликни ривожлантириш маркази. Фуқаролар аввалгидек рухсат этилган воситалар билан 5 кг гача балиқни бепул овлашлари мумкин бўлади.
Янги тизим ташкиллаштирилган ҳаваскорлик ва спорт балиқчилиги учун яратилган. Унинг ёрдамида сув ҳавзасини танлаш, шартлар ва нархларни билиш, бўш жойлар мавжудлигини текшириш ва уларни банд қилиш мумкин бўлади.
Тўлов амалга оширилгандан сўнг, фойдаланувчи QR-кодли электрон чек олади. У белгиланган кунда банд қилинган хизматдан фойдаланиш имкониятини беради.
Хўжаликлар ўз хоҳишларига кўра платформага ўз сув ҳавзалари ҳақидаги маълумотларни жойлаштиришлари мумкин. Fisherman ID, шунингдек, маркетплейс, мобил илова ва тўлов хизматлари билан интеграция қилинади.
Шу тариқа, тизим қўшимча пуллик хизматларга тегишлидир. Умумий фойдаланишдаги сув ҳавзаларида бепул балиқ овлаш ҳуқуқи сақланиб қолади.

