Ўзбекистонда 8 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво: +38° гача иссиқ, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин
Ўзгидромет маълумотларига кўра, 8 сентябрь куни Ўзбекистонда асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Кундузи ҳарорат +38° гача кўтарилади, Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида эса ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Тошкентда кечаси 18–20°, кундузи — 33–35° бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Бухоро ва Навоий вилоятларида кундузи ҳаво 32–37° гача исийди. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 33–38° гача бўлади. Андижон, Наманган ва Фарғона […]

Ўзбекистонда 8 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво: +38° гача иссиқ, баъзи жойларда ёмғир ва момақалдироқ
Ўзгидромет хабарига кўра, 8 сентябрь куни Ўзбекистонда асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Кундузи ҳаво ҳарорати +38° гача кўтарилади, Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида эса ёмғир ва момақалдироқ бўлиши прогноз қилинмоқда.
Тошкентда кечаси 18–20°, кундузи 33–35° бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик кутилмайди.
Бухоро ва Навоий вилоятларида кундузи ҳарорат 32–37° ни ташкил этади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса 33–38° гача иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 30–35° бўлиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда кундузи 23–28° бўлади.
Қорақалпоғистонда кундузи ҳарорат 26–31° гача кўтарилади. Баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши ва шамол тезлиги 18 м/с гача кучайиши мумкин.

