Дунё

Ўзбекистон ёшлари Бутунжаҳон озиқ-овқат форумида: халқаро мулоқот, тажриба алмашиш ва янги ташаббуслар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Римдаги бош қароргоҳида Бутунжаҳон озиқ-овқат форуми — 2026 бўлиб ўтмоқда. Форум иқлим ўзгариши оқибатларига бардошли, барқарор ва инклюзив агроозиқ-овқат тизимларини ривожлантириш учун ёшлар, экспертлар ва ҳамкорларни бирлаштиради. Форумда ФАОнинг Ўзбекистондаги Вакили ўринбосари Шерзод Умаров, мамлакат давлат ташкилотлари ходимлари, ёш мутахассислар ва миллий […] вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон ёшлари Бутунжаҳон озиқ-овқат форумида: халқаро мулоқот, тажриба алмашиш ва янги ташаббуслар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Римдаги бош қароргоҳида Бутунжаҳон озиқ-овқат форуми — 2026 бўлиб ўтмоқда. У иқлим ўзгариши оқибатларига бардош бера оладиган барқарор ва инклюзив агроозиқ-овқат тизимларини ривожлантириш йўлида ёшлар, экспертлар ва ҳамкорларни бирлаштиради.

Форумда ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров, мамлакат давлат ташкилотлари ходимлари, ёш мутахассислар ва WFFнинг Ўзбекистондаги миллий ёшлар бўлими вакиллари иштирок этдилар. Улар агроозиқ-овқат тизимларини ривожлантириш бўйича халқаро муҳокамаларда қатнашдилар, миллий тажриба ва ташаббусларни тақдим этдилар, шунингдек, бошқа мамлакатлар делегатлари билан тажриба алмашдилар.

Глобал ёшлар форумининг очилиш маросимида 35 та янги миллий ёшлар бўлимлари фаолияти бошлангани расман эълон қилинди ва уларнинг вакилларига сертификатлар топширилди. WFF тармоғи бутун дунё бўйлаб 100 дан ортиқ миллий бўлимларни бирлаштириши таъкидланди. Форум давомида турли мамлакатларнинг ёшлар етакчилари, шу жумладан WFFнинг Ўзбекистондаги миллий ёшлар бўлими координатори Шовкат Холдоров озиқ-овқат хавфсизлиги, барқарор қишлоқ хўжалиги ва иқлим соҳасидаги маҳаллий ташаббусларни амалга ошириш тажрибаси билан ўртоқлашдилар, шунингдек, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилдилар.

WFFнинг Ўзбекистондаги миллий ёшлар бўлими 2025 йилда ёш фаоллар ташаббуси билан ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилган эди. У Марказий Осиёдаги биринчи WFF миллий ёшлар бўлими бўлди.

Форум доирасида ФАОнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси ҳамда ФАОнинг Осиё ва Тинч океани бўйича минтақавий ваколатхонаси ёш яйлов чорвадорларининг келажагига бағишланган минтақалараро мулоқотни ташкил этди. Ўзбекистон, Қозоғистон, Мўғулистон, Непал ва Бутандан келган WFF миллий ёшлар бўлимлари вакиллари миллий маслаҳатлашувлар натижаларини тақдим этдилар ва чорвадорлар жамоаларини қўллаб-қувватлаш учун сиёсат соҳасидаги тавсиялар, шериклик ва инвестиция имкониятларини муҳокама қилдилар.

Мулоқотда Ўзбекистон шарафини Халқаро қишлоқ хўжалиги университети Ижтимоий сиёсат лабораторияси бош мутахассиси Аҳмаджон Нуруллаев ҳимоя қилиб, миллий маслаҳатлашувлар натижаларини тақдим этди. Ошкор қилинган маълумотларга кўра, сўровда қатнашган ёш чорвадорларнинг 71 фоизи маҳсулдорлик пасайганини, 58 фоизи эса чорва молларининг нобуд бўлиши билан боғлиқ йўқотишларни маълум қилган. Респондентларнинг деярли 70 фоизи сув, ветеринария хизматлари ва бозорларга кириш имконияти чекланганини жиддий тўсиқ сифатида тилга олган. шунингдек, иқлим ўзгарувчанлиги, чорва малларини мавсумий ҳайдаб ўтишдаги чекловлар, яйловлардан фойдаланиш ҳуқуқларининг етарлича ҳимоя қилинмагани ва ер ҳамда молиявий ресурслардан фойдаланишдаги қийинчиликлар ёш чорвадорлар даромадларининг барқарорлиги ва хўжалик фаолиятининг мустаҳкамлигига путур етказаётгани таъкидланди.

Ушбу чақириқларга жавобан Ўзбекистон вакили ёш яйлов чорвадорларини қўллаб-қувватлаш бўйича минтақавий дастур ишлаб чиқишни таклиф этди. Таклифда яйловлардан фойдаланиш режаларини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.