Маҳаллий

Ўзбекистон яна исийди: ҳарорат +38° гача кўтарилади

Ўзбекистонда 10 сентябрь куни асосан қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин, деб хабар беради Ўзгидромет. Тошкентда кам булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан об-ҳаво кутилади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқий шамол 3–8 м/с тезликда эсади. Кечаси ҳарорат 18–20 даражани ташкил этади, кундузи ҳаво 35–37 даражагача исийди. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ўзгарувчан об-ҳаво прогноз қилинмоқда, баъзи жойларда […]

Ўзбекистонни яна иссиқлик қамраб олади: ҳарорат +38° гача кўтарилади

10 сентябрь куни Ўзбекистонда ҳамон асосан қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Фақат мамлакатнинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Тошкентда кам булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан об-ҳаво бўлиши, ёғингарчилик кузатилмаслиги прогноз қилинмоқда. Шарқий шамол 3–8 м/с тезликда эсади. Кечаси ҳарорат 18–20 даражани ташкил этади, кундузи ҳаво 35–37 даражагача исийди.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ўзгарувчан об-ҳаво кутилмоқда, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 11–16 даража, кундузи 25–30 даража бўлади. Шарқий шамол тезлиги 7–12 м/с ни ташкил этади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ўзгарувчан об-ҳаво ва баъзи жойларда ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда. Шамол 7–12 м/с гача, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди. Айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Кундузи ҳарорат 32–37 даражагача кўтарилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ҳарорат 15–20 даража, кундузи 32–37 даражани ташкил этади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво 33–38 даражагача исийди.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кам булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан об-ҳаво кутилади, ёғингарчилик бўлмайди. Кундузи ҳарорат 32–37 даражани ташкил этади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик прогноз қилинмаяпти. Кечаси 12–17 даража, кундузи 23–28 даража бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.