Ўзбекистон ва Сербия тоғ-кон тармоғидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Сербия тоғ-кон саноатида техника ишлаб чиқаришни кенгайтириш, технологияларни жорий этиш ва саноат кооперациясини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Сербия тоғ-кон тармоғидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Сербия тоғ-кон саноатида ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, ихтисослаштирилган техника ишлаб чиқариш, илғор технологияларни жорий этиш ва саноат кооперациясини ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқди.
Ушбу масалалар 2026 йил 7 сентябрь куни Белградда Ўзбекистон-Сербия ҳукуматлараро комиссиясининг биринчи йиғилиши давомида кўтарилди. Йиғилишда Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари Ф. Хамидова иштирок этди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги вакиллари Сербия Тоғ-кон ва энергетика вазирлиги давлат котиби билан учрашув ўтказди.
Томонлар тоғ-кон, металлургия ва энергетика тармоқлари учун ускуналар ва машиналар ишлаб чиқаришга ихтисослашган GOSA FOM компанияси билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратдилар.
Музокара иштирокчилари тоғ-кон тармоғи учун ихтисослаштирилган техника ишлаб чиқаришни кенгайтириш, шунингдек, замонавий технологияларни жорий этиш имкониятларини муҳокама қилдилар. Саноат кооперациясини ривожлантириш ва тармоқнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳам устувор йўналишлар қаторида тилга олинди.
Ўтказилган музокаралар Ўзбекистон ва Сербия ўртасида тоғ-кон саноати соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ишларнинг бир қисми бўлди.

