Маҳаллий

Ўзбекистон ва Германия хомашё соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Германия саноат кооперацияси, стратегик минералларни ўзлаштириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон ва Германия хомашё соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

9 сентябрь куни Ўзбекистон тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. Исломов Mangold Consulting GmbH раиси Клаус Мангольд бошчилигидаги Германия делегацияси билан учрашув ўтказди. Музокараларда вазирликнинг масъул ходимлари ҳам иштирок этди.

Учрашув давомида Ўзбекистон технологик металлар комбинати вакиллари корхона фаолияти, унинг ҳозирги ишлаб чиқариш имкониятлари, шунингдек, стратегик минерал ресурсларни ўзлаштириш ва қайта ишлаш борасидаги ишлар ҳақида тақдимот ўтказдилар.

Шундан сўнг, Mercedes-Benz AG вакиллари «Ўзбекистон-Германия хомашё мулоқоти» мавзусида маъруза тақдим этдилар. Учрашув иштирокчилари саноат ҳамкорлиги истиқболлари, Ўзбекистоннинг минерал-хомашё салоҳияти ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Томонлар ўртасидаги технологик ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунлари бўйича тоғ-кон саноати ва стратегик хомашё ресурслари соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувга эришилди. Томонлар, шунингдек, истиқболли йўналишларни биргаликда ўрганиш ва мулоқотни давом эттиришга қарор қилдилар.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.