Маҳаллий

Ўзбекистон ва Арманистон ҳуқуқий ахборот соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар

Ўзбекистон ва Арманистон ҳуқуқий ахборот соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар

Арманистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Расмий хабарнома» ёпиқ акциядорлик жамияти делегацияси тажриба алмашиш ва истиқболли қўшма лойиҳаларни муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот марказига ташриф буюрди. Ташрифнинг асосий мавзуси ҳуқуқий ахборотга ишлов бериш ва уни тарқатиш, жумладан, қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш, моҳияти бўйича ишлов бериш ва таржима қилиш, шунингдек, фойдаланувчиларга ҳуқуқий ахборотдан фойдаланиш имкониятини яратишда рақамли технологияларни қўллаш соҳасидаги ҳамкорлик бўлди.

Учрашувлар давомида Арманистон делегацияси аъзоларига «Адолат» маркази фаолияти ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳуқуқий ва техник ишлов бериш тартиб-таомиллари ҳақида маълумот берилди. Томонлар, шунингдек, ушбу соҳада ҳозирда қўлланилаётган ахборот технологияларини кўриб чиқдилар. Ташриф доирасида «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази ва Арманистоннинг «Расмий хабарнома» ташкилоти ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжат ҳуқуқий ахборот соҳасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қонунчилик маълумотлар базаларини техник модернизация қилишни назарда тутади.

Меморандум, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларини таржима қилиш ва нашр этиш соҳасидаги ҳамкорликни ҳам ўз ичига олади. Арманистон делегацияси аъзолари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳуқуқий ва техник ишлов бериш учун масъул бўлимлар фаолияти билан танишдилар. Улар қонунчиликни тизимлаштириш ва унга ишлов бериш тартиб-таомилларини ўрганиб, марказнинг амалдаги иш услублари билан танишдилар.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.