Маҳаллий

Ўзбекистон ва АҚШ Ой, Марс, кометалар ва астероидларни тадқиқ қилиш бўйича «Артемида» Битимларини имзоладилар

Ўзбекистон космосни тинч мақсадларда ўзлаштириш бўйича «Артемида» битимларини имзолади. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг маълум қилишича, бу NASA ва бошқа мамлакатларнинг космик агентликлари билан ҳамкорлик қилиш, мутахассисларни тайёрлаш ва технологияларни узатиш имкониятларини кенгайтиради.

Ўзбекистон ва АҚШ Ой, Марс, кометалар ва астероидларни тадқиқ қилиш бўйича «Артемида» битимларини имзолади

Ўзбекистон ва АҚШ Ой, Марс, кометалар ва астероидларни тинч мақсадларда тадқиқ қилиш ҳамда улардан фойдаланишда ҳамкорлик тамойилларини белгиловчи «Артемида» битимларини имзолади, хабар берди ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов.

Имзолаш маросими дўшанба куни Самарқандда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио ўртасидаги музокаралардан сўнг бўлиб ўтди.

«Ҳужжат Ўзбекистон учун NASA ва бошқа иштирокчи давлатларнинг космик агентликлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, миллий кадрларни тайёрлаш ва космик технологияларни трансфер қилиш бўйича янги имкониятларни очади», — деди Бахтиёр Саидов.

Ўзбекистон «Артемида» битимларини имзолаган 77-давлат бўлди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.