Маҳаллий

Ўзбекистон тўққиз ойда 1,5 млн тоннадан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотини экспорт қилди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистон умумий қиймати 1,3 млрд АҚШ долларига тенг бўлган 1 млн 560,6 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилди, деб хабар беради Миллий статистика қўмитаси 3 ноябрдаги хабарида.

Ўзбекистон тўққиз ода ичида 1,5 млн тоннадан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилди

Агентлик маълумотларига кўра, экспортнинг энг катта улушини сабзавотлар эгаллади — 557,2 минг тонна. Бундан ташқари, хорижга 393 минг тонна мева ва резаворлар, 206,3 минг тонна тарвуз ва қовун юборилди.

Шунингдек, экспорт ҳажмини 36,8 минг тонна мош, 16,7 минг тонна ерёнғоқ ва ёнғоқлар ҳамда яна 350,6 минг тонна бошқа маҳсулотлар ташкил этди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.