Ўзбекистон терма жамоаси регбичиси допингда қўлга тушди

Ўзбекистон терма жамоаси регбичиси допингда қўлга тушди
Регби бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси Умар Усмоновнинг допинг-пробасида тақиқланган модда аниқланди. Таҳлил Япониядаги ёзги Осиё ўйинлари вақтида олинган.
Бу ҳақда Миллий антидопинг агентлиги хабар берди. Спортчининг пробасида S1 «Анаболик моддалар» гуруҳига кирувчи дростанолон метаболити топилган. У тақиқланган моддалар рўйхатига киритилган бўлиб, мусобақалар вақтида ҳам, ундан ташқари пайтда ҳам фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ушбу ҳолат бўйича текширув давом этмоқда. Миллий антидопинг агентлиги якуний қарор ҳали қабул қилинмаганини таъкидлади. Идора суриштирув якунланганидан кейин алоҳида расмий баёнот билан чиқишга ваъда берди.
Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларини 70 та медаль билан якунлаб, умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллагани қайд этилган.

