Спорт

Ўзбекистон спортчилари Осиё ўйинларига тантанали кузатилди

Миллий олимпия терма жамоаси байроқдори Олимпиада чемпиони Акбар Жўраев бўлди. Жаҳон чемпиони Маржона Пардабоева эса Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси байроқдорига айланди.

Ўзбекистон спортчилари Осиё ўйинларига тантанали равишда кузатилди

Тошкентдаги Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон спорт делегацияларини Аичи-Нагоя-2026 ХХ ёзги Осиё ва В Пара Осиё ўйинларига тантанали кузатиш маросими ўтказилди.

Маросимда бош вазир Абдулла Арипов бўлажак масъулиятли баҳсларда спортчиларга омад ва муваффақиятлар тилади.

Оғир атлетика бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони, Париж-2024 Олимпиадаси совриндори Акбар Жўраев Олимпия спорт турлари номидан Ўзбекистон Республикаси байроғини қабул қилиб олди.

Пара велоспорт бўйича жаҳон чемпиони Маржона Пардабоевага эса Паралимпия спорт турлари номидан Ватан байроғи топширилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.