Спорт

Ўзбекистон шахматчилари Олимпиаданинг учинчи турида 4 та ғалабага эришди

Шахмат олимпиадасининг 3-тури Ўзбекистон жамоалари учун тўртта ғалаба ва иккита мағлубият билан якунланди. Асосий термалар эса юз фоизлик натижани сақлаб қолди.

Ўзбекистон шахматчилари Олимпиаданинг учинчи турида 4 та ғалабага эришди

Самарқандда Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси давом этмоқда. 18-сентабр куни учинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоалари тўртта ғалаба қайд этиб, икки бор мағлуб бўлди.

Эркаклар баҳсида Ўзбекистоннинг асосий жамоаси Австрия термасини 3:1 ҳисобида енгди.

Нодирбек Абдусатторов Кирилл Алексеенко билан, Нодирбек Ёқуббоев эса Лукас Доцер билан дуранг қайд этди. Жавоҳир Синдаров Феликс Блохбергерни, Муҳиддин Мадаминов эса Константин Пейрерни мағлубиятга учратди.

Мусобақа фаворити саналаётган АҚШ терма жамоаси Данияни 2,5:1,5 ҳисобида таслим этди. Ғолибликка даъвогарлардан бири бўлган Ҳиндистон терма жамоаси Италияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Хитой эса Болгарияни 3,5:0,5 ҳисобида ортда қолдирди.

Ўзбекистон-2 жамоаси Германияга 1,5:2,5 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўзбекистон-3 эса Марокаш шахматчиларини ишончли тарзда 3,5:0,5 ҳисобида енгди.

Аёллар баҳсида ҳам Ўзбекистоннинг асосий терма жамоаси турнирни ғалаба билан давом эттирди.

Ўзбекистон-1 Индонезияни 3:1 ҳисобида мағлуб қилди. Афруза Ҳамдамова ва Гулрухбегим Тоҳиржонова ўз партияларини дуранг билан якунлаган бўлса, Умида Омонова ҳамда Нилуфар Имомқўзиева рақибларини енгди.

Иккинчи аёллар терма жамоаси Испанияга 1:3 ҳисобида ютқазди. Ўзбекистон-3 эса Саудия Арабистони устидан 4:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мусобақа мезбони сифатида эркаклар ва аёллар турнирида учтадан жамоа билан қатнашмоқда.

4-тур баҳслари 19-сентабр куни ўтказилади.

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Самарқандда 27-сентабргача давом этади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.