Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон жамоаларининг 3-турдаги рақиблари маълум бўлди

**Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон жамоаларининг 3-турдаги рақиблари аниқланди**
Самарқанд шаҳрида давом этаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 3-тур жуфтликлари маълум қилинди. Ўзбекистон номидан қатнашаётган учта эркаклар ва учта аёллар жамоаси навбатдаги турдаги рақибларини билиб олди.
Эркаклар баҳсида Ўзбекистоннинг 1-жамоаси Австрия терма жамоасига қарши майдонга чиқади.
Кирилл Алексеенко — Нодирбек Абдусатторов
Феликс Блоҳбергер — Жавоҳир Синдоров
Лукас Дотзер — Нодирбек Ёқуббоев
Константин Пейрер — Муҳиддин Мадаминов
Аёллар баҳсида Ўзбекистоннинг 1-жамоаси Индонезия вакилаларига қарши дона суради.
Афруза Ҳамдамова — Диаженг Тересия Синггиҳ
Гулруҳбегим Тоҳиржонова — Лайса Латифаҳ
Умида Омонова — Шафира Деви Ҳерфеса
Нилуфархон Имомқўзиева — Челси Моника Сиҳите
Эркаклар баҳсида Ўзбекистоннинг 2-жамоаси Германия терма жамоаси билан учрашади.
Жаҳонгир Воҳидов — Винсент Кеймер
Абдималик Абдисалимов — Маттиас Блюбаум
Муҳаммадзоҳид Суяров — Фредерик Сване
Ортиқ Ниғматов — Расмус Сване
Аёллар баҳсида Ўзбекистоннинг 2-жамоаси Испания вакилаларига қарши ўйнайди.
Марта Гарсия Мартин — Нилуфар Ёқуббоева
Сабрина Вега Гутьерес — Маржона Маликова
Анн Матнадзе Бужиашвили — Мадинабону Ҳалилова
Моника Калзетта Руис — Асал Салимова
Эркаклар баҳсида Ўзбекистоннинг 3-жамоаси Марокаш терма жамоаси билан куч синашади.
Саидакбар Сайдалиев — Муҳаммад Айтмидоу
Баҳром Баҳриллаев — Ёсир Ҳаж Ҳолти
Муҳаммадали Абдураҳмонов — Нидал Ғаноуи
Асроржон Омонов — Нуриддин Мессала
Аёллар баҳсида Ўзбекистоннинг 3-жамоаси Саудия Арабистони вакилаларига қарши ўйнайди.
Далия Алсемайри — Зилола Актамова
Машаел Алсанеа — Мафтуна Бобомуродова
Муҳаммад Аҳмад Абрар — Шоҳина Аҳмедова
Майта Абдулраҳмон — Озода Шаҳзодова
Маълумот учун, Самарқанд мезбонлик қилаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида жами 400 та жамоа қатнашади: Эркаклар гуруҳида 208 та, Аёллар ўртасида эса 192 та жамоа. Мусобақа 16–27-сентябр кунлари бўлиб ўтади.

