Ўзбекистон қонунчилигида 2026 йил 1 ноябрдан нималар ўзгаради
2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда божхона, пенсия таъминоти, суюлтирилган газ етказиб бериш, жамоат хавфсизлиги ва рекламага оид қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар кучга киради.

2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради
2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда божхона, пенсия таъминоти, суюлтирилган газ етказиб бериш, жамоат хавфсизлиги ва рекламага оид қонунчиликка киритилган ўзгаришлар кучга киради.
**Божхона**
Халқаро курьерлик жўнатмаларини расмийлаштирганлик учун божхона йиғими ставкаси 20 фоизга камайтирилади.
**Пенсиялар**
Фуқароларнинг айрим тоифалари учун умумий белгиланган ёшдан икки йил олдин ёшга доир пенсия тайинлаш проактив шаклга ўтказилади.
Зарарли ва оғир меҳнат шароитларида ишлаган шахсларга, шунингдек, белгиланган ёшдан қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлганларга хизматлар Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади.
**Суюлтирилган газ**
«LPG-Trade» МЧЖ томонидан аҳоли учун суюлтирилган газни харид қилиш ва етказиб бериш биржа орқали амалга оширилади. Ижтимоий соҳа объектлари суюлтирилган газни компаниядан бозор тамойиллари асосида шаклланадиган биржа нархларида оладилар.
**Жамоат хавфсизлиги**
Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати (ППХ) ва қўриқлаш хизмати нарядлари «112» ягона рақамига келиб тушган жиноятлар ҳақидаги хабарлар бўйича нафақат жамоат жойларига, балки яшаш хонадонларига ҳам чиқадилар. Бундан ташқари, оммавий тадбирларда жамоат тартибини бузган шахсларнинг кейинги шу каби тадбирларга кириши чекланади.
**Бизнес ва реклама**
Электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларига уланган тадбиркорлар учун ойлик истеъмол учун олдиндан тўлов миқдори 15 фоиз этиб белгиланади.
SMS орқали товарлар, ишлар ва хизматлар рекламасига фақат абонентнинг ёзма ёки электрон розилиги олинганидан кейин йўл қўйилади.
Мобил алоқа орқали реклама қўнғироқлари ва билдиришномаларини соат 18:00 дан 9:00 гача тарқатиш тақиқланади. Мобил алоқа операторлари абонентнинг сўровига кўра бундай қўнғироқлар ва билдиришномаларни тўлиқ ёки қисман блоклашга мажбурдирлар.

