Маҳаллий

1-ноябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

СМС-хабарномалар фақат абонент розилиги билан юборилади, айрим фуқароларга пенсия мурожаациз тайинланади, тадбиркорлар учун электр ва газга олдиндан тўлов камаяди — Ўзбекистонда 1-ноябрдан кучга кирадиган шу ва бошқа қонунчилик ўзгаришлари Газета шарҳида.

1-ноябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

1-ноябрдан Ўзбекистонда бир қатор қонунчилик ўзгаришлари ва бошқа янгиликлар кучга киради.

1-ноябрдан Ўзбекистонда мобил алоқа орқали тарқатиладиган реклама қўнғироқлари ва СМС-хабарномаларга янги талаблар жорий этилади. Реклама юбориш учун фуқаронинг олдиндан ёзма ёки электрон розилигини олиш керак бўлади.

Шунингдек, реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини соат 18:00 дан 09:00 гача юбориш тақиқланади. Абонент талаб қилса, мобил алоқа операторлари реклама қўнғироқлари ва СМС-хабарларни тўлиқ ёки қисман блоклаши шарт бўлади.

Реклама тарқатиш хизматини кўрсатувчи компаниялар эса ўз ахборот тизимларини Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказиши керак. Ушбу талабларни бузиш реклама ва шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш деб баҳоланади.

1-ноябрдан Ўзбекистонда айрим фуқароларга ёшга доир пенсия мурожаациз тайинланади. Шунингдек, имтиёзли шартларда пенсия тайинлаш хизмати интерактив шаклда кўрсатилади.

Ишлар ҳажми қисқариши ёки корхона тугатилиши муносабати билан ишсиз деб эътироф этилган шахсларга умумий белгиланган пенсия ёшидан икки йил олдин ёшга доир пенсия проактив шаклда, яъни алоҳида мурожаациз тайинланади. Бунда фуқаро ўзига шу тартибда тайинланган пенсияни рад этиш ҳуқуқига эга.

Меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда банд бўлган, шунингдек, бошқа асосларга кўра пенсия ёши қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга шахсларга имтиёзли шартларда пенсия тайинлаш хизмати интерактив шаклда кўрсатилади. Бунинг учун фуқаролар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.уз) орқали мурожаат қилиши мумкин.

1-ноябрдан Ўзбекистонда аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашнинг янги тизими жорий этилади. “Ҳудудгазта'минот” ҳузурида ташкил этиладиган ЛПГ-Траде компанияси аҳолига газ етказиб бериш бўйича ихтисослашган оператор вазифасини бажаради.

“Ўзбекнефтгаз” ва Лукоил Оверсеас Супплй анд Традинг Лтд компанияси ишлаб чиқарадиган суюлтирилган газ тўлиқ ҳажмда товар-хомашё биржасининг алоҳида савдо майдончасига чиқарилади. ЛПГ-Траде аҳоли эҳтиёжлари учун газни шу майдончадан харид қилади, ҳажм етарли бўлмаса, очиқ биржа савдолари орқали қўшимча газ олиши мумкин. Импорт қилувчилар ҳам газни ушбу майдончада сотиши мумкин.

Аҳолига газ давлат томонидан тартибга солинадиган чакана нархларда етказиб берилади. Ушбу нархлар билан иқтисодий жиҳатдан асосланган харажатлар ўртасидаги тафовут ЛПГ-Траде компаниясига республика буджети ҳисобидан қоплаб берилади. Компания тизимни қайта ташкил этиш учун буджетдан 200 млрд сўм ссуда олади.

1-ноябрдан тадбиркорлар учун электр ва газ тўловлари ҳамда ҳисобот топшириш тартиби соддалаштирилади.

Хусусан, электр энергияси ва табиий газ ҳисобини автоматлаштирилган тизимга улаган, масофадан ўчириш ва ёқиш имкониятига эга ҳисоблагичлардан фойдаланувчи тадбиркорлар ойлик истеъмол учун 15 фоиз олдиндан тўлов қилади. Аввал олдиндан тўлов миқдори 100 фоизни ташкил этарди. Бироқ сўнгги икки ой давомида тўлов интизомига риоя қилмаган тадбиркорларга бу енгиллик татбиқ этилмайди.

Шунингдек, электр энергияси ва газ сарфи бўйича ёзма ҳисоботларни ҳудудий таъминот корхоналарига топшириш мажбурияти бекор қилинади. Электр ва табиий газ билан таъминлаш хизматлари бўйича шартномаларни электрон шаклда тузиш орқали уларни қоғозда расмийлаштириш тартиби ҳам бекор қилинади.

Иссиқхона хўжаликларида энергия тежамкор технологияларни жорий этиш ва уларнинг барқарор ишлашини қўллаб-қувватлаш мақсадида 1-ноябрдан электр энергияси харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.

2026-йил 1-ноябрдан 2030-йил 1-апрелгача махсус иссиқлик сақловчи “кўрпа” билан қопланган ёки энергия самарадор “яшил” иситиш ускуналаридан фойдаланаётган иссиқхоналарга октабр-март ойларида истеъмол қилинган электр энергияси қийматининг 50 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.

Бундай ускуналар қаторига иссиқлик насослари, геотермал ва қуёш иситиш тизимлари, шунингдек, электр энергиясида ишлайдиган юқори самарали иситиш тизимлари киради.

1-ноябрдан ички ишлар органларининг патрул-пост ва қўриқлаш хизматлари фаолиятига ўзгартиришлар киритилади. Улар жамоат жойларидан ташқари, аҳоли хонадонларида содир бўлган жиноят ва ҳодисалар ҳақида “112” орқали келиб тушган хабарлар бўйича ҳам тезкор етиб бориши керак бўлади.

Яна бир ўзгариш — патруллик йўналишларига маҳаллаларнинг ички кўчалари ҳам киритилади. 24/7 режимдаги гастрономик кўчаларда жамоат тартибини сақлаш патрул-пост хизмати бўлинмалари томонидан амалга оширилади. Бунинг учун ички ишлар органлари ва ҳудудий ҳокимликлар ўртасида шартнома тузилади.

Оммавий тадбирларда жамоат тартибини бузган шахсларнинг кейинги оммавий тадбирларга кириши ҳам вақтинча чекланиши мумкин.

Ўзбекистонда 2026-йил 1-ноябрдан халқаро курерлик жўнатмаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш учун ундириладиган йиғим 20 фоизга пасайтирилади.

Ҳозирда йиғим жўнатманинг ҳар бир килограмм брутто вазни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 2 фоизини, яъни 8800 сўмни ташкил этади. 1-ноябрдан ставка БҲМнинг 1,6 фоизига туширилиб, ҳар бир килограмм учун 7040 сўмни ташкил қилади.

1-ноябрдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш мавсуми бошланади. Бу йил кузда республика бўйича жами 140 млн туп кўчат экиш режалаштирилган.

Кўчат экиш ишлари ҳудудларда турли муддатларда бошланади: Бухоро ва Навоий вилоятларида 5-ноябрдан, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Наманган, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 10-ноябрдан, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида эса 20-ноябрдан.

Шунингдек, 1-ноябрга қадар ҳар бир туман ва шаҳарни кўкаламзорлаштириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилиши керак. Уларда янги боғ ва парклар барпо этиш, сояли сайр кўчаларини ташкил қилиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш тизимларини жорий этиш чоралари белгиланади.

Ўзбекистонда Аппле Пай ва Гоогле Пай тўлов хизматларидан фойдаланиш имконияти пайдо бўлди. 27-октабрдан иПҳоне фойдаланувчилари Аппле Валлетъга маҳаллий банкларнинг карталарини қўшиши мумкин бўлди. Гоогле Пай ишга туширилгани эса 19-октабр куни расман эълон қилинган, карталарни сервисга улаш 27-октабрдан бошланган.

Марказий банк маълум қилишича, Узсард ва Ҳумо карталарини Аппле Пайъга улаш бўйича ишлар давом этмоқда ва бу имконият тез орада тақдим этилади. Регулятор хизматдан фойдаланиш имконияти банклар ва тўлов тизимларининг техник тайёрлигига қараб босқичма-босқич кенгайтирилишини билдирган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.