Ўзбекистон Президенти Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитида иштирок этиш учун Бокуга ташриф буюради
Ўзбекистон Президенти 14−15 октябрь кунлари амалий ташриф билан Бакуда бўлади. У ерда у Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг 7-саммитида иштирок этади.

Ўзбекистон Президенти ОСИЁда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитида иштирок этиш учун Бокуга жўнаб кетади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14–15 октябрь кунлари амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади, деб хабар берди унинг матбуот хизмати.
Бокуда давлат раҳбари Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг (ОҲИЧК) 7-саммитида иштирок этади.
Кун тартибидан Осиё қитъасида ишонч, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, шунингдек, ОҲИЧКни институционал ривожлантириш масалалари ўрин олган.
Шунингдек, транспорт ўзаро боғлиқлиги, рақамлаштириш, барқарор иқтисодий ўсиш ва бошқа устувор йўналишлардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади. Иштирокчилар минтақавий ва халқаро кун тартибининг асосий аспектлари бўйича ҳам фикр алмашадилар.
Саммит доирасида Шавкат Мирзиёев хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади, дейилади хабарда.
ОҲИЧК — Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган халқаро форумдир. Ҳозирда у қитъа ҳудуди ва аҳолисининг қарийб 90 фоизини қамраб олган 28 та давлатни бирлаштиради.

