Сиёсат

Ўзбекистон президенти АҚШ президентининг махсус вакилини қабул қилди

Бишкек шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горни қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Америка Қўшма Штатлари Президентининг махсус вакили билан учрашди.

Учрашув бошида Сержио Гор Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан самимий табрикларини билдирди ва Шавкат Мирзиёевга АҚШ Президенти Доналд Трампнинг саломи ҳамда эзгу тилакларини етказди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, олий даражада эришилган келишувларни амалиётга татбиқ этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Томонлар сиёсий мулоқот, парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларнинг ижобий ривожланиш суръати, шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг изчил кенгайиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Энергетика, транспорт, муҳим минераллар, рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва қишлоқ хўжалиги каби устувор йўналишларда қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни илгари суришни давом эттириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, "С5+1" формати доирасидаги бўлажак тадбирларга ҳамда Ўзбекистон-Америка ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўришга катта эътибор қаратилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.