Маҳаллий

Ўзбекистон Президенти Ақаба жараёни саммитида иштирок этиш учун Остонага ташриф буюради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5−6 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Астанада бўлади. У ерда у Иордания подшоҳи томонидан илгари сурилган глобал хавфсизлик соҳасидаги халқаро ташаббус — Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида иштирок этади.

Ўзбекистон Президенти Ақаба жараёни саммитида иштирок этиш учун Остонага жўнаб кетади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Иордания Подшоҳи Абдулла II нинг таклифига биноан 5–6 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади, деб хабар берди давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Давлат раҳбари Ақаба жараёни доирасида Марказий Осиё етакчиларининг учрашувида иштирок этади. Учрашув сунъий интеллект соҳасида хавфсизликни таъминлаш, ундан террорчилик ва экстремистик мақсадларда фойдаланишга қарши курашиш, шунингдек, янги технологик таҳдид ва хавф-хатарларга жавоб қайтаришда халқаро ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига бағишланади.

Ақаба жараёни — 2015 йилда Подшоҳ Абдулла II томонидан илгари сурилган халқаро ташаббусдир. У терроризм ва экстремизмга қарши курашишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва хавфсизлик соҳасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга қаратилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.