Ўзбекистон ҳукумати хусусийлаштиришдан камида 1,2 миллиард доллар даромад олишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ҳукумати 2026 йил охиригача давлат мулкини хусусийлаштиришдан камида 14 трлн сўм (атрофида $1,2 млрд) олишни ният қилган. Савдоларга 84 та компаниядаги улушларни, 1 242 та кўчмас мулк обектини ва 8 минг гектарга яқин ер майдонини чиқариш режалаштирилмоқда. Таклиф этилаётган активларнинг умумий қиймати тахминан 100 трлн сўмга ($8,4 млрд) баҳоланмоқда. Бу ҳақда Агентлик директори маълум қилди […]

Ўзбекистон ҳукумати хусусийлаштиришдан камида $1,2 млрд олишни мўлжалламоқда
2026 йил охиригача Ўзбекистон ҳукумати давлат мулкини хусусийлаштиришдан камида 14 трлн сўм ёки қарийб $1,2 млрд тушум олишни режалаштирмоқда. Савдоларга 84 та компаниядаги улушлар, 1 242 та кўчмас мулк объекти ва тахминан 8 минг гектар ер майдони чиқарилиши кўзда тутилган. Ушбу активларнинг умумий қиймати тахминан 100 трлн сўмга ёки $8,4 млрд га баҳоланмоқда.
Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Соҳибжон Муродов агентликнинг 2026 йилнинг тўққиз ойидаги фаолияти якунларини сарҳисоб қилар экан, маълум қилди.
Аллақачон якунланган энг йирик битимлар орасида у Coca-Cola Uzbekistan’даги давлат улушининг $252 млн га, «Фарғонаазот»даги улушнинг $140 млн га, шунингдек, Самарқанд автомобиль заводидаги 75,2% давлат улушининг $80 млн га сотилганини тилга олди. Ушбу битимлар йил охиригача мўлжалланган янги хусусийлаштириш дастурига киритилмаган.
Компаниялардаги улушларни реализация қилишдан ташқари, ҳокимият органлари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун мўлжалланган 1 242 та кўчмас мулк объекти ва 8 минг гектарга яқин ер майдонини сотишни назарда тутмоқда. Давлат иштирокидаги яна 85 та корхонани тугатиш ёки қайта ташкил этиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, илгари сотилмай қолган 84 та актив бошланғич нархи 1 млн сўм билан такроран аукционларга чиқарилади.
Ер майдонлари аллақачон 4,7 трлн сўм даромад келтирди. Йил бошидан буён тадбиркорларга 11 796 та лот доирасида умумий қиймати 4,7 трлн сўмлик 2,8 минг гектар ер майдони реализация қилинди.
Алоҳида равишда фуқаролар ва юридик шахслар фойдаланишида бўлган умумий майдони 3 509 гектарлик 36,5 мингтадан ортиқ ер участкаси хусусийлаштирилди.
Хусусийлаштиришни жадаллаштириш учун ҳукумат давлат мулкини сотиб олиш шартларини қайта кўриб чиқмоқда. Бўнак тўлови 35 фоиздан 15 фоизгача камайтирилди, қолган суммани эса фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилди. Назарда тутилган шартлар бажарилган тақдирда, харидорлар 25 фоизгача чегирма олишлари ҳам мумкин.
2026 йилнинг тўққиз ойи якунларига кўра, хусусийлаштириш ҳажми 26 трлн сўмни ташкил этди. Ушбу даврда савдоларга умумий қиймати 53,2 трлн сўмлик давлат активлари ва ер участкалари чиқарилди.

