Маҳаллий

Ўзбекистон Глобал инновацион индексда икки поғонага кўтарилди

Ўзбекистон Глобал инновацион индексда икки поғонага кўтарилди

Ўзбекистон 2026 йилги Глобал инновацион индексда (GII) 77-ўринни эгаллаб, ўтган йилга нисбатан ўз натижасини икки поғонага яхшилади. Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (WIPO) рейтингида 139 та мамлакат тақдим этилган.

Бир йил аввал Ўзбекистон 79-ўринда эди. 2026 йилда мамлакат инновациялар самарадорлиги кўрсаткичлари бўйича ҳам ўз мавқеини яхшилади — 92-ўриндан 78-ўринга кўтарилди. Инновацияларга йўналтириладиган ресурслар ва инвестициялар ҳажми бўйича Ўзбекистон бир йил аввалги 69-ўринга нисбатан 68-ўринни эгаллади.

Даромади ўртачадан паст бўлган мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 36 та давлат ичида саккизинчи, Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари орасида эса 11 та давлат ичида тўртинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон фан, тадбиркорлик ва меҳнат унумдорлиги билан боғлиқ айрим кўрсаткичлар бўйича энг юқори ўринларни қўлга киритди. Хусусан, мамлакат фан ва муҳандислик соҳасидаги битирувчилар сони бўйича дунёда иккинчи, тадбиркорлик сиёсати ва маданияти кўрсаткичи бўйича учинчи, стартаплар ва кенгайиб бораётган компанияларни молиялаштириш бўйича тўртинчи ҳамда меҳнат унумдорлигининг ўсиши бўйича еттинчи ўринни эгаллади.

Шу билан бирга, 2030 йилгача дунёнинг 60 та етакчи инновацион мамлакатлари қаторига кириш мақсади эълон қилинган.

Аввалроқ Ўзбекистон табиий-илмий саводхонлик бўйича PISA-2025 рейтингида 32 поғонага кўтарилиб, 91 та мамлакат ва таълим тизими орасида 48-ўринни эгаллаган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.