Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг тинчликсевар давлат деб топилди
Умумдунё рўйхатига Исландия бощилик қилди, Россия охирги ўринни эгаллади.

Ўзбекистон Марказий Осиёда энг тинчликсевар давлат деб топилди
Ўзбекистон тинчликсеварлик даражаси бўйича Марказий Осиёда етакчи сифатида эътироф этилди
Глобал Пеасе Индех 2026 халқаро рейтингига кўра, Ўзбекистон 37-ўринни эгаллаб, дунёдаги энг тинчликсевар 40 та давлат сафидан жой олди. Бу кўрсаткич Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқориси бўлди.
Минтақа давлатлари ичида Қозоғистон 44-поғонани, Тожикистон — 47-поғонани, Қирғизистон — 61-поғонани, Туркманистон эса 66-поғонани эгаллади.
Россия тинчликсевар давлатлар рўйхатида энг охирги — 163-ўринни олди. Украина, Конго ДР ва Судан ҳам сўнгги ўринларда қайд этилди.
Дунёдаги энг хавфсиз ва тинчликсевар мамлакат мақомини сақлаб келаётган Исландия глобал рейтингда етакчи бўлди. Кейинги ўринларни Янги Зеландия ва Швейсария эгаллади.

