Спорт

Ўзбекистон — Эрон учрашувини россиялик ҳакамлар бошқаради

Ўзбекистон — Эрон учрашувини россиялик ҳакамлар бошқаради

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 21 сентябрь куни Тошкентда йиғинни бошлади. Фабио Каннаваро шогирдлари 24 сентябрь куни Фарғонада Эронга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ушбу учрашувни россиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. ФИФА ҳаками Кирилл Левниковга қанотларда унинг ҳамюртлари Дмитрий Ермаков ва Андрей Веретешкин ёрдам беради.

Эрон билан ўйиндан ташқари, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунларида яна иккита учрашув ўтказишни режалаштирган. Хусусан, Ўзбекистон вакиллари 1 октябрь куни Сурияга, 6 октябрь куни эса Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.