Спорт

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эронга қарши учрашуви санаси ва манзили маълум бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эрон билан ўртоқлик учрашуви қачон ва қаерда бўлиши аниқланди.

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябр-октябр ойларидаги ФИФА кунларида Эрон ва Жанубий Корея билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг маълумотига кўра, Эрон билан ўйин 24-сентябр куни Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади.

Шунингдек, Фабио Каннаваро бощилигидаги жамоа 6-октябр куни Жанубий Кореяга қарши сафарда майдонга тушиши аввалроқ маълум қилинган эди.

Жаҳон чемпионатидаги иштирокидан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси эндиликда 2027-йилги Осиё Кубогига тайёргарлик кўрмоқда. Осиё Кубоги ўйинлари 7-январдан 5-февралгача Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

Фабио Каннаваронинг шогирдлари ушбу мусобақанинг “Б” гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳдан чиқиш учун Баҳрайн, Шимолий Корея ва Иордания билан куч синашади.

Бундан ташқари, “оқ бўрилар” Жанубий Кореяга қарши учрашувдан сўнг Лионел Месси бощилигидаги Аргентина билан ҳам ўйин ўтказиши ҳақида маълумотлар тарқалди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.