Ўзбекистон чегарасида 177 млн сўмлик 4,4 минг дона парфюмерия маҳсулотлари аниқланди
«Фарҳод» чегара божхона постида божхоначилар 4 464 дона парфюмерия маҳсулотларини аниқлашди. Товарларни йўловчи декларациясида кўрсатмасдан олиб чиқиб кетишга уринишган. Парфюмерия фуқаро бошқарувидаги электроскутер кўздан кечирилганда топилган. Маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам бўлмаган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, аниқланган товарларнинг қиймати 177 млн сўмни ташкил этади. Ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда. Божхона қўмитасида шунингдек […]

Ўзбекистон чегарасида 177 млн сўмлик 4,4 минг дона парфюмерия маҳсулотлари аниқланди
«Фарҳод» чегара божхона постида божхона ходимлари 4 464 дона парфюмерия маҳсулотларини аниқлашди. Товарни йўловчи божхона декларациясида кўрсатмасдан олиб чиқиб кетишга уринишган.
Парфюмерия фуқаро бошқарувидаги электроскутер кўздан кечирилаётганда топилган. Маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам бўлмаган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, топилган товарларнинг қиймати 177 млн сўмни ташкил этади. Мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда.
Божхона қўмитаси, шунингдек, жисмоний шахслар қиймати 5 минг долларгача бўлган товарларни декларациясиз олиб чиқиб кетишлари мумкинлигини эслатиб ўтди. Бунда бир хил турдаги маҳсулотларнинг кўп миқдорда бўлиши тижорат мақсадида олиб чиқиш деб баҳоланиши мумкин.
Парфюмерия маҳсулотларига тегишли ҳужжатлар уларнинг келиб чиқиши, қонуний сотиб олингани, шунингдек, сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун зарурдир.

