Маҳаллий

Ўзбекистондан нақд валютани декларациясиз олиб чиқиш миқдори 10 минг доллар этиб белгиланади

Ўзбекистондан нақд хорижий валютани декларациясиз олиб чиқиш миқдори 10 минг АҚШ доллари эквиваленти этиб белгиланди. Бу ҳақда Президентнинг 28-августдаги фармонида кўрсатилган.

Фармон билан божхона соҳасини ислоҳ қилиш, тартиб-таомилларни соддалаштириш ва жараёнларни рақамлаштириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди. Унга кўра, жисмоний шахслар томонидан республикадан нақд валютани олиб чиқиш меъёри 10 минг АҚШ доллари эквиваленти этиб белгиланади. Ушбу миқдордан ошган ҳолларда декларация тўлдирилиши шарт.

Ушбу ўзгаришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси 2027-йил декабр ойига қадар ишлаб чиқилади. Мазкур вазифанинг ижроси учун Божхона қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк ҳамда Адлия вазирлиги масъул этиб белгиланди.

Амалдаги тартибга кўра, жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 100 миллион сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш орқали божхона назоратидан ўтказилади. Илгари бу миқдор 70 миллион сўмни ташкил этган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.