Ўзбекистон аҳолиси лойқа сувдан шикоят қилмоқда. "Ўзсувтаъминот" мумкин бўлган сабабни маълум қилди

Ўзбекистон аҳолиси лойқа сувдан шикоят қилмоқда. "Ўзсувтаъминот" мумкин бўлган сабабни маълум қилди
Жўмракдаги сувнинг лойқаланиши қувурларда ҳаво борлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. "Ўзсувтаъминот" АЖ вакиллари 30 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида аҳолининг ичимлик суви сифати бўйича шикоятларини шарҳлар экан, шундай тахминни билдирди.
Компания вакилининг сўзларига кўра, агар лойқа сув идишга солиниб, икки дақиқача кутилса, у тиниқлашиши керак.
Муҳокама давомида компания вакили сув таъмининг ўзгариши ҳақидаги мулоҳазаларга ҳам изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, ноодатий таъм сувнинг сифат талабларига жавоб бермаслигини англатмайди.
Унинг сўзларига кўра, сувнинг ичишга яроқлилиги лаборатория тадқиқотлари натижаларига кўра белгиланади. Хусусан, сув 40 дан ортиқ кўрсаткичлар, жумладан, темир ва хлор миқдори бўйича текширилади.
Агар аҳолида сув сифатига нисбатан ҳамон шубҳалар сақланиб қолаётган бўлса, компания мутахассислари кўрсатилган манзилга бориб, лаборатория текширувини ўтказишга тайёр.

