Маҳаллий

Ўзбекистон аҳолиси бир сутка ичида иккинчи бор ер қимирлашини ҳис қилди

Ўзбекистон аҳолиси бир суткада иккинчи бор ер қимирлашини ҳис қилди

Андижон вилоятининг тўртта тумани аҳолиси маркази Қирғизистонда бўлган зилзилани ҳис қилди. Ер силкинишлари 1 октябрь куни соат 13:17 да қайд этилди.

Республика Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабарига кўра, магнитуда 4,3 ни, чуқурлик эса 10 километрни ташкил этган. Зилзила маркази Жалолободда жойлашган.

Ўзбекистон ҳудудида силкинишлар 2 балл кучида сезилди. Улар зилзила марказидан 68 километр узоқликдаги Хонабод туманида, 75 километр узоқликдаги Қўрғонтепа туманида, 80 километр узоқликдаги Пахтаобод туманида ва 88 километр узоқликдаги Жалақудуқ туманида қайд этилди. Тошкентгача бўлган масофа шимоли-шарқий йўналишда 333 километрни ташкил этади.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти аҳолиси маркази Афғонистонда бўлган зилзилани ҳис қилгани хабар қилинган. Ер силкинишлари 1 октябрь куни соат 06:29 да содир бўлган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.