Маҳаллий

Сурхондарё вилояти аҳолиси эпицентри Афғонистонда бўлган зилзилани ҳис қилди

Сурхондарё вилояти аҳолиси эпицентри Афғонистонда бўлган зилзилани ҳис қилди. Ер силкинишлари 1 октябрь куни соат 06:29 да қайд этилди.

Республика Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабарига кўра, зилзила магнитудаси 5, чуқурлиги эса 128 километрни ташкил этган. Эпицентр Афғонистоннинг Бағлон вилоятида жойлашган.

Ўзбекистон ҳудудида 2 балли ер силкинишлари эпицентрдан 180 километр узоқликда жойлашган Сурхондарё вилоятида сезилди. Тошкентгача бўлган масофа жануби-ғарбий йўналишда 589 километрни ташкил этади.

Ўтган душанба, 28 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Пскент туманида магнитудаси 3,6 бўлган зилзила юз берган эди. Ер силкинишлари вилоятнинг бир нечта шаҳар ва туманларида бирдек сезилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.