Маҳаллий

Ўзбекистон 2027 йил январидан яна МДҲга раислик қилади

Ўзбекистон яна 2027 йил январидан СҲТга раислик қилади

2027 йил 1 январдан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислик Ўзбекистонга ўтади. Тегишли қарор Туркманистонда бўлиб ўтадиган МДҲ давлат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишида қабул қилиниши режалаштирилган.

Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 8–9 октябрь кунлари Ашхободда бўлиб ўтадиган саммитда МДҲ давлат раҳбарларининг навбатдаги учрашуви Ўзбекистонда ўтказилиши ҳам эълон қилинади. Ушбу бўлажак учрашув санасини Ўзбекистон кейинроқ маълум қилади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев учрашувда мамлакатнинг Ҳамдўстликка раислик давридаги устувор йўналишларини тақдим этади.

Ўзбекистон учун бу раислик қилиш бўйича иккинчи тажриба бўлади. Мамлакат илк бор ушбу масъулиятли миссияни 2020 йилда ўз зиммасига олган эди.

Жорий йилда Ҳамдўстликка Туркманистон раислик қилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.